avatar
Куч
209.95
Рейтинг
+80.39

Бендик Нина

Мақолалар

Ватан ўз фидоий ўғлонларини унутмайди

ТТПИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 11.01.2016 йилдаги 87-03-77-сонли хатига биноан, 2016 йил 15 январь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институти раҳбарияти Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи кичик сержант Наркулов Руслан Ғаффоровичнинг хонадонига (Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Профсоюз кўчаси, 51 уй, 33 хонадон) ташриф буюрди ва “Ватан ўз фидоий ўғлонларини унутмайди” шиори остида суҳбат ўтказилди ва Наркулов Руслан Ғаффоровичнинг оиласига институтнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ватан ўз фидоий ўғлонларини унутмайди

ТТПИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 11.01.2016 йилдаги 87-03-77-сонли хатига биноан, 2016 йил 13 январь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ректори проф, Б.Т.Даминов раҳбарлигида Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи катта лейтенант Раджабов Чори Менглиевичнинг хонадонига ташриф буюрилди ва “Ватан ўз фидоий ўғлонларини унутмайди” шиори остида суҳбат ўтказилди ва Раджабов Чори Менглиевичнинг оиласига институтнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан

ТТПИ

2016 йил 12 январь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институти томонидан Яшнобод туманида жойлашган 7534-сонли ҳарбий қисмда «Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан

ТТПИ

2016 йил 11 январь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округида «Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Талабалар турар жойларида ош!

ТТПИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 11 декабрдаги “Янги    йил    байрами    арафасида   олий таълим муассасаларида тинчлик – осойишталикни  сақлаш  ва  талаба-ёшларнинг    қишки таътилини юқори савияда ўтишини таъминлаш тўғрисида”ги 478-сонли буйруғи ижроси бўйича 2016 йил 10 январь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида қишки таътилдан қайтган талабаларни  кутиб олиш тадбири ўтказилди.

Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан

ТТПИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги Ф-4576-сонли «Ватан ҳимоячилари кунига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 12 декабрдаги 480-сонли буйруғиижросини таъминлаш мақсадида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан” шиори остидаги Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлаш ва уни ўтказиш чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Конституция – умуминсоний қадриятларни мужассам этган олий ҳужжат

ТТПИ

2015 йил 1 декабрь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Партиянинг “Конституция – адолат мезони” лойиҳаси доирасида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 23 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Тошкент шаҳар партия Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир

ТТПИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 07.11.2015 йилдаги 87-04-1182-сонли хатига биноан,  2015 йил 1 декабрь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида “Одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир” мавзусида профилактик  тадбир ўтказилди.

Талаба-ёшлар ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш давр талаби!

ТТПИ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 10.10.2015 йил  87-04-1580-сонли хатига биноан, 2015 йил 3 ноябрь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида талаба-ёшлар ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш мақсадида профилактик тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими М.Толипов, Рус православ черкови диний семинарияси ўқитувчиси О.Шковородюк, ОЎМТВнинг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи М.М.Комиловлар иштирок этди.

Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!

ТТПИ

2015 йил 2 сентябрь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида  “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним -  Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик дарслари” ўтказилди.