avatar
Куч
209.95
Рейтинг
+80.39

Бендик Нина

Мақолалар

Жаҳолатга қарши маърифат

ТТПИ

2015 йил 28 май куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида “Ёшларни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, уларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш” мавзусида учрашув-мулоқот ўтказилди.


Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид

ТТПИ

2015 йил 19 май куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Жиноят жараёни кафедраси бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент, подполковник И.А.Соттиев, кафедра ўқитувчиси, майор А.А.Султоновлар  иштирокида “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида учрашув-мулоқот ўтказилди.
Тадбирда  маърузачилар томонидан “Диний экстремизм ва терроризм-ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида тақдимот қилинди ҳамда “Нобакарлар қисмати” ва “Эктремистик гуруҳлар” номли ҳужжатли фильмлар намойиш этилди. Талабалар мавзуга доир саволлар беришди ва маърузачилар томонидан мисоллар асосида жавоб бериб ўтди.


Жасорат, бурч, матонат

ТТПИ
2015 йил 7 май куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан “Жасорат, бурч, матонат” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.




“Шу азиз Ватан барчамизники!”

ТТПИ
Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 15 апрелдаги 87-02-868-сонли хати ижроси бўйича “Шу азиз Ватан барчамизники!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.



Куч-адолатда

ТТПИ
2015 йил 8 апрель куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида Амир Темур таваллудининг 679 йиллигига бағишлаб “Куч-адолатда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.




ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЗУЛФИЯ ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ

ТТПИ

     2015 йил 18 феврал куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида   Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.


 



 



ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲАМИША ҲИМОЯДА

ТТПИ

     2015 йил 17 февраль куни соат 1200да ва 1300да  Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида  Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида  “Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳамиша ҳимояда”  мавзусида учрашув-мулоқот ўтказилди.


 



 



Барҳаёт сиймолар

ТТПИ

     2015 йил 14 февраль куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида А.Навоий таваллудининг  574 йиллиги ва З.М.Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан “Барҳаёт сиймолар” номли маънавий-маърифий кеча ташкил этилди.


 



 



Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида “Диний экстремизм ва унинг зарарли оқибатлари”ни олдини олиш ҳамда “Наркомания ва одам савдосига қарши курашиш” мавзусида ўтказиладиган тадбир тўғрисида

ТТПИ

     2015 йил 10 февраль куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази етакчиси эксперти А.В.Мокий, Тошкент шаҳар ИИББ ТБ бўлими бошлиғи в/б подполковник М.Рахматуллаев, Тошкент шаҳар ИИББ ТБ  терговчиси А.Фозиловлар иштирокида “Диний экстремизм ва  унинг зарарли оқибатлари”ни олдини олиш, “Гиёҳвандликка қарши кураш” самарадорлигини ошириш мақсадида профилактик тадбир ўтказилди.


 



 



Тошкент Педиатрия тиббиёт институти томонидан Сергели туманида жойлашган 42277-сонли ҳарбий қисмда “Ватан ҳимояси –муқаддас бурч” мавзусида ўтказилган давра суҳбати тўғрисида МАЪЛУМОТ

ТТПИ

     14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган жадвал ҳамда Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудий маънавият ва маърифат кенгашининг 2015 йил 8 январдаги  ммк-1-сонли хатида белгиланган вазифалар ижроси бўйича Сергели туманида жойлашган 42277-сонли ҳарбий қисмда “Ватан ҳимояси –муқаддас бурч” мавзусида ўтказилган байрам тадбирида Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари проректори М.А.Ахмедова раҳбарлигида Хотин-қизлар қўмитаси б/т раиси, “Камолот”ЁИҲ б/т қошидаги “Ватанпарвар” тўгараги аъзолари иштирок этиб, аскарлар, сержантлар ва офицерларни “Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан табриклаб, қимматбаҳо совғалар улашишди.


 



 



Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида 2015 йил 13 январь куни “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган байрам тадбири тўғрисида МАЪЛУМОТ

ТТПИ

     Институтнинг “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган бандлари ижросини таъминлаш мақсадида 13 январь куни соат 12:00да “Ватан улуғ-бурчим муқаддас” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.


 



   


Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида 2015 йил 12 январь куни “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган учрашув тўғрисида МАЪЛУМОТ

ТТПИ

     Институтнинг “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган бандлари ижросини таъминлаш мақсадида 12 январь куни соат 13:00да Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучларнинг фахрийлари офицерлари иштирокида “Авлодлар учрашуви” мавзусида учрашув ўтказилди.


     Улар томонидан “Хотира ва қадр”, “Одамийлик” тушунчаларининг ҳамда мамлакатимиздаги осойишта ва тинч ҳаёт қадри, мамалакатимиз Қуролли Кучларида амалага оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги фикрлари билан талаба-ёшларга юзланди.


      Фахрий офицерларга институт ходимлар касаба уюшмасининг эсдалик совғалари тақдим этилди.


 



 



Сайлов –демократия кўзгуси

ТТПИ

     2014 йил 26 ноябь Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлартўғрисида сиёсий-хуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.


 




Хуқуқий маданиятни юксалтириш давр талаби!

ТТПИ

     2014 йил 10 ноябрь куни соат 13:00 Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида талаба-ёшлар учун Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари М.Сатторов иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.


 



 



Хуқуқий маданиятни юксалтириш давр талаби!

ТТПИ

     2014 йил 10 ноябрь куни соат 12:00 Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида профессор-ўқитувчилар учун Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари М.Сатторов иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.


 



 



“ОИТСга биргаликда қарши курашамиз”

ТТПИ

     2014 йил 11 ноябрь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида талаба-ёшлар учун  Республика ОИТСга қарши кураш марказининг шифокори  Л.Х.Каримова иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.


 



 



Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида 2014 йил 7 ноябрь куни “Ибн Сино ўқишлари” мавзусида ўтказилган тадбир тўғрисида МАЪЛУМОТ

ТТПИ

     Тадбир Абу Али ибн Сино ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик “Ахборот намойиш этиш пункти” орқали институт жамоаси ва талаба-ёшларга намойиш этишдан бошланди.


   Институт файесида Абу Али ибн Сино ҳаёти-ижоди, унинг тиббиёт илми,  миллий қадриятларимизни мустаҳкамлашдаги ўрнини акс эттирган 20 дан ортиқ маъруза стендлар намойиш этилди.


 



 


     Профессор Т.Ш.Ширинов “Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий  мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва  аҳамияти” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро анжуман очилиши маросимидаги нутқининг мазмун моҳияти тўғрисида  маъруза қилди.


 



 


     Профессор Э.А.Турсунов “Ибн Синонинг морфология фани тараққиётидаги роли” мавзусида  маъруза қилди.


 



 


     Профессор Ш.М.Ахмедов “Бобокалонимиз Абу Али Ибн Синонинг дунё табобатидаги ўрни” мавзусида, т.ф.н. Н.Ф.Расулова “Абу Али Ибн Синонинг тиббиётни ривожланишида қўшган хиссаси” мавзусида ва 2 курс магистратура талабаси М.А.Мирзаева “Мамун Академиясидаги Ибн Сино фаолияти” мавзуларида  тиббиёт илмининг султони Ўрта–Осиё халқлари маданиятини Ўрта аср шароитида дунё маданиятининг олдинги қаторга олиб чиққан буюк мутафаккир юртдошимиз Абу Али ибн Синонинг дунё маданияти, маънавияти ва табобатига қўшган ҳиссаси тўғрисида маърузалар, тақдимотлар видеороликлар орқали ёритиб берилди.


 



 


     Абу Али ибн Сино ҳаёти-ижоди, унинг тиббиёт илми,  миллий қадриятларимизни мустаҳкамлашдаги ўрнини акс эттирган маъруза стенд ғолиблари дипломлар билан тақдирланди.


 



 


     Тадбир иштирокчилари томонидан институт ҳовлисидаги Ибн Сино бюстига гуллар қўйишди.


    Абу Али ибн Сино меросига бағишланган “Ибн Сино ўқишлари” тадбири институт жамоаси, айниқса талаба-ёшлари учун маънавий-маърифий, тарихий тарбиявий аҳамият касб этиб ва кўтаринки руҳда ўтди.


 


Маънавият ва маърифат бўлими

Огоҳлик – давр талаби!

ТТПИ

     2014 йил 21 октябрь куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида “Диний экстремизм, фундаментализм, терроризм ва ақидапарастликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар  самарадорлигини ошириш” мавзусида учрашув-мулоқот ўтказилди.


 



 



Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан тадбири ўтказилди.

ТТПИ

     2014 йил 30 сентябрь куни институт фаоллар залида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан  “Байрамингиз муборак, азиз Устозлар!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.


 



 



Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг фаоллар залида ахборот хавфсизлиги ҳамда интернет хавфсизлиги мавзулари бўйича очиқ-мулоқот ўтказилди

ТТПИ

     2014 йил 26 сентябрь куни  институт фаоллар залида Инновация марказининг телекоммуникация бўйича муҳандиси С.Ш.Шокиров ахборот хавфсизлиги ҳамда Ахборот технологиялари бўлими дастурчи муҳандиси А.А.Омонов Интернет хавфсизлиги мавзуси бўйича тақдимот қилди.